Иқтисодиёт 09.07.2019 50

ТУШУМЛАР МИҚДОРИ ОРТДИ

 Солиқ ислоҳоти

2019 йил учун бюджет тушумлари прогнози 5 триллион 870  миллиард 600 миллион сўм этиб белгилангани ҳолда Қашқадарёда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ижро 3 триллион 108,3 миллиард сўмга ёки 53 фоизга бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан давлат ғазнасига 1 триллион 319 миллиард сўм  (174 фоиз) кўп маблағ туширишга эришилди. Қолаверса, маҳаллий бюджет тушумлари прогнози 3 триллион 493,7 миллиард сўм миқдорида белгилангани ҳолда дастлабки олти ойда бу 1 триллион 850,4 миллиард сўмга уддаланди.

Албатта, бюджет даромадларини кўпайтириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунга хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги манбалар яратиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш кабилар орқали эришилади. Натижа қайтиб солиқ тўловчилар манфаатларига хизмат қилиши тайин: аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи бунёдкорлик ишлари кўлами кенгаяди, инфратузилма яхшиланади, ижтимоий соҳа аҳволи жиддий ўнгланади.

Яна бир жиҳати, мамлакатимизда, аҳоли, турли субъектлар зиммасига тушадиган солиқ юки камайтирилаётгани бюджет тушумлари камайишига эмас, балки аксинча, ўсишига имкон бермоқда. Мисол учун, жорий йилда тегишли "Йўл харитаси"га асосан қўшимча 512,1 миллиард сўм маблағ топиш кўзда тутилган. Мазкур талаб ижроси 1 июнь ҳолатида аллақачон 330,2 миллиард сўмга ёки 64,5 фоизга таъминланди.

Иккинчи ярим йилликда ҳам бюджетга тушумларни кўпайтиришда ижобий натижалар қайд этиш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фирдавсий ЖАББОРОВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси шуъба бошлиғи