Сўнгги янгиликлар 03.07.2019 145

УЧ НАФАР ЎҚУВЧИМИЗ СОВРИНДОР

Фестиваль-танлов

Тошкент шаҳрида “Ижодкор болалар” фестиваль-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Танловнинг қуйи босқичларида 7,4 мингдан ортиқ “Баркамол авлод” болалар марказлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ёғоч ўймакорлиги, либос дизайни, автомодель, робототехника, экодизайн, ландшафт дизайн йўналишлари бўйича 1200 яқин ижодий ишлари билан қатнашди.

Финалда эса ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган 84 нафар ўқувчининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Якунда 6 йўналиш бўйича 18 ўқувчи 1-, 2-, 3-ўрин соҳибларига айланди. Улар орасида вилоятимиздан ҳам 3 нафар ўқувчи бор.

Жумладан, “Ландшафт дизайни” йўналишида Шаҳрисабз туманидан Носир Ихтиёров 1-ўринни қўлга киритган бўлса, “Экодизайн” йўналишида китоблик Дилнура Ҳамзаева иккинчи, “Робототехника” йўналишида эса нишонлик Самандар Қамариддинов 3-бўлди.

Ж.БОЙМУРОДОВ