Сўнгги янгиликлар 05.02.2019 181

ЎҚУВЧИЛАР МУТОЛААГА ОШНО БЎЛИШАДИ

ЎҚУВЧИЛАР МУТОЛААГА ОШНО БЎЛИШАДИ

Жорий йилнинг 4 февралидан 25 майига қадар юртимиз бўйлаб “Китоб ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик тадбирлари она тили ва адабиёт фани дарсларида, тарбиявий соатлар жараёнида ҳамда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтида ташкил этилиши белгиланган. Жадвалга биноан ҳар ҳафта белгиланган адабиётлар синфлар кесими бўйича мутолаа қилинади.

Ахборот-ресурс маркази, синф раҳбарлари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, кутубхоначилар ва ёшлар етакчилари иштирокида “Китоб ҳафталиги”ни мазмунли ўтказиш режа-жадвали ишлаб чиқилган.

Айни пайтда вилоятимиздаги барча таълим дарогоҳларида белгиланган режа асосида тадбирлар ташкил этилмоқда.

- Ҳафталик доирасидаги тадбирлар ўқувчиларнинг адабиётга, китобга бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилади, - дейди Қарши шаҳридаги 44-мактаб ўқитувчиси Лобар Қодирова. – Улар ёшига мос тарзда танланган ўзбек миллий ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг сара асарларини, шеър, ҳикоя, қисса ҳамда қизиқарли эртаклар мутолаа қилишмоқда.  

Адабиётшунослар, ижодкорлар, кутубхона мутахассислари, тажрибали ўқитувчиларнинг тадбирга жалб этилиб, ўқувчиларга муаян асар ҳақида турли маълумотларни бериши ҳам уларнинг билимларини янада бойитишга хизмат қилади.

С.АЛЛАЁРОВА

С.НАРЗИЕВ олган сурат.