Сўнгги янгиликлар 04.03.2019 91

ВАТАН ҲИМОЯСИ - ШАРАФЛИ БУРЧ

“Армия ва ёшлар” учрашуви

ВАТАН ҲИМОЯСИ - ШАРАФЛИ БУРЧ

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида “Армия ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда вилоятдаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларидан иборат 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

– Ўғил-қизларимиз боғдаги ҳарбийлар ҳаётига оид кўргазмалар, аждодларимиз мудофаада фойдаланган қадимий ва бугунги замонавий   қуроллар билан танишди, - дейди ёшлар иттифоқи Вилоят Кенгаши ҳарбий қисмлардаги ёшлар билан ишлаш бўлими мудири  Иқбол Абдуҳолиқов. Ватан мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз ҳақидаги суҳбатлар уларга фахр ва ғурур бағишлади.

Сожида АЛЛАЁРОВА