Сўнгги янгиликлар 25.12.2018 264

ВАТАНПАРВАРЛИК САБОҚЛАРИ

Таассурот

ВАТАНПАРВАРЛИК САБОҚЛАРИ

Бугун Қуролли Кучларимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтаётган қатор тадбирларимиз ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, ташкилотимиз вакиллари ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ мутасаддилари билан ҳамкорликда ҳарбийлар ва уларнинг оилалари иштирокида "Оилада фарзанд тарбияси ва китобхонликни ривожлантириш" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилаётир. 

Қарши шаҳридаги "Ватанпарвар боғи"да Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий, балки барча соҳаларда ҳимоя қилишга тайёр туриш ҳамда Қуролли Кучларимизнинг қудратини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан кўргазмали воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб боришга алоҳида эътибор қаратилган.  15 декабрдан бошланган "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида мазкур боғда "Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" шиори остида таълим муассасаларининг ўқувчи ва талаба ёшлари учун маънавият дарслари ўтказилаяпти. Бундан ташқари, "Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар кўрик-танлови, маҳалла ёшлари ўртасида эса "Ёшлар ўртасида армиянинг ўрни", "Мен ҳам ҳарбий бўламан" мавзусига бағишланган спорт мусобақалари ҳам ёрқин таассуротларга бой бўлаяпти.

                     Латиф ҚАМБАРОВ,

Республика Маънавият  ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассиси