Маънавият 10.09.2019 101

ВИЛОЯТ ИИБ ҚОШИДА ЗАМОНАВИЙ КИТОБЛАР УЙИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Эзгу ташаббус асосида

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ташаббуси билан иш бошлаган, "Дор ул-кутуб" деб номланган ушбу китоблар уйининг тантанали очилиш маросими тизим вакил ва фахрийлари, жамоатчилик ва ёшлар иштирокида ўтди.

Барпо этилишига 200 миллион сўм маблағ сарфланган, 4 мингдан зиёд бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари билан таъминланган мазкур маскан "Китоб дунёси" савдо тармоқлари марказининг вазирлик билан ҳамкорликдаги ўн биринчи, вилоят ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги учинчисидир. Бунгача Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти ИИБ қошида шундай муассаса иш бошлаган.

Китоблар уйи ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, бошқа қизиқувчиларга хизмат кўрсатади.

Қайд этилишича, айни пайтда бу ерда 12 ходим фаолият кўрсатмоқда, улар китобхонларга хизмат кўрсатиш билан бирга таълим муассасаларида китоб тарғиботини олиб бориши ҳам мақсад қилинган.

НАСРИДДИН

Суратларда: китоблар уйи очилиш маросими ва фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.