Йилнома 06.03.2017 1063

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

Халқ билан мулоқотнинг самарали усулига айланган виртуал қабулхоналар аҳоли мурожаатларининг тез ва сифатли ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги  ишлар кўлами ва сифатини оширди. Барча вазирлик ва идоралар, уларнинг қуйи бўғинлари раҳбарлари қатори вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ҳам виртуал қабулхонаси очилди.

Вилоят халқ таълими бошқармасининг www.qashqadaryovxtb.uz расмий веб-сайтида очилган виртуал қабулхона соҳада фаолият юритувчиларнинг  мурожаат, шикоят ва таклифлари билан танишиш, уларга ечим топиш ҳамда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб беришда енгиллик ва қулайликлар яратади.

Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тарзда йўлланиши кўрсатиб ўтилган. Айни вақтда бошқармада мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Воҳадошларимиз томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала бошқарма мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва ҳал этилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ