Сўнгги янгиликлар 11.10.2018 155

ВИЛОЯТ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Каратэ

ВИЛОЯТ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қарши шаҳрида 2000-2013 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг каратэ тури бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларидан 150 нафар (шундан 60 нафар қиз) спортчи ўз ёш тоифасида куч синашди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, мусобақа кўплаб ёш спортчилар учун ўз маҳоратларини ошириш, тажриба алмашиш майдони бўлган бўлса, мутахассис ва мураббийлар учун янги истеъдодларни кашф этиш, ҳар томонлама кучли спортчиларни танлаб олиб, келгуси йирик мусобақаларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди.

- Бу менинг илк мусобақам, - дейди Қарши шаҳрилик ёш каратэчи Комил Азимов. – 14-15 ёшлилар ўртасида ўтказилган беллашувларда қатнашдим. Каратэ билан шуғулланаётганимга ҳали кўп бўлмади, шунинг учун татамида бироз тажриба етишмади. Кейинги мусобақаларгача ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламан. 

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.

С.АЛЛАЁРОВА