Сўнгги янгиликлар 13.08.2019 277

ЯНГИ НЕФТЬ КОНИ ОЧИЛДИ

Саноат

Шу йилнинг 10 август куни Муборак инвестиция блоки Баҳористон тузилмасида янги нефть кони очилди. Бу ерда нефть билан бирга, табиий газ ва газ конденсати ҳам қазиб олинади.

Бу ҳақда Қултак-Қамаши, Муборак, Сурхон, Ашибулоқ, Косқудиқ ва Ғарбий Фарғона инвестиция блокларида геология-разведка ишларини, шу жумладан, сейсмик тадқиқотлар ва қидирув, геология-разведка қудуқларини бурғилашни амалга ошираётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Epsilon Development Company" хорижий корхонаси маълум қилмоқда.

Айтилишича, қидирув қудуғини бурғулаш ишлари 2019 йил 2 июнь куни бошланган. Қудуқни 2445 метр чуқурликда синовдан ўтказиш чоғида суткасига 100 минг куб метр дебит билан нефть, конденсат ва табиий газ оқими олинган.

Углеводородларнинг олинган оқими ва геологик маълумотлар Ўзбекистонда янги Баҳористон кони очилганидан далолат беради. Лойиҳага асосан қидирув қудуғини бурғулаш ишлари 3000 метр чуқурликкача давом эттирилади. Компания газни Муборак газни қайта ишлаш заводига транспортировка қилиш учун 9,7 километр узунликдаги янги газ қувурини қуришга киришган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мамлакатимизда бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун "Thyssen Krupp" (Германия), "Epsilon Development Company LLC" (АҚШ) ва "Epsilon Asia Limited" (Гонконг) компаниялари таркибида инвесторлар консорциуми (хусусий ҳамкорлар) ташкил этилган бўлиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Epsilon Development Company" хорижий корхонасида айни пайтда 900 нафардан ортиқ ходим хизмат қилмоқда. Компания Ўзбeкистoндa нeфть вa гaз, сaнoaт вa инфрaтузилмa лoйиҳaлaрини aмaлгa oшириш дoирaсидa 92 мингдaн oртиқ янги иш ўринлaри ярaтишни рeжaлaштиргaн. Бундaн тaшқaри, тeгишли сoҳaлaрдa 100 мингдaн oртиқ янги иш ўринлaри ярaтaдигaн xизмaт кўрсaтиш кoрxoнaлaри тaшкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

Н.ХЎЖАЕВ