Сўнгги янгиликлар 11.10.2018 89

ЯШИЛ МАЙДОНДА – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ

Футбол

ЯШИЛ МАЙДОНДА – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди. Унда 5 та жамоа ғолиблик учун куч синашди.

Айтиш жоизки, осойишталигимиз посбонлари, тинчлигимиз кафолати саналган Ватан ҳимоячилари ўртасида ўтказилаётган бу каби мусобақалар ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда жанговар шайлигини оширишга хизмат қилади.

Якунда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси жамоаси      1-ўринни эгаллаган бўлса, вилоят махсус тадбирлар отряди жамоаси 2-, Миллий гвардиячилар 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан совриндор жамоаларга олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Н.ХЎЖАЕВ