Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 111

ЮГУРИШ – САЛОМАТЛИК САРИ ЕТАКЛАЙДИ

Марафон

Қарши шаҳрида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида марафон  ўтказилди.

Мусобақада 1000 нафарга яқин киши Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатидан вилоят ҳокимлиги биноси олдигача бўлган масофага югуриб келди.

Қизлар ўртасидаги мусобақада биринчилик Муҳаббат Ҳамидова, Майсара Юсупова ва Шоҳида Саидмуродовага насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида қизғин кечган беллашувда Исломбек Раҳимов, Шаҳзод Маҳмудов ҳамда Лутфулла Махматқулов барчадан олдин маррага етиб келишди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

                                                                   С.АЛЛАЁРОВА