Сўнгги янгиликлар 02.04.2019 208

ЎЗБЕК ВА ТУРКМАН ЁШЛАРИ МАРАФОНДА БЕЛЛАШИШДИ

Ёшлар ва давр

Туркманистон Республикаси билан чегарадош Миришкор тумани Помуқ қишлоғида югуриш бўйича марафон ташкил этилиб, унда 2 минг нафарга яқин ўзбек ва туркман ёшлари қатнашди.

Мусобақа Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Марказий  ва вилоят кенгашлари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Миришкор туманида ўтказган ўрганиши доирасида бўлиб ўтди. Мазкур гуруҳ туманда болалар спортига қаратилган эътибор ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга доир ишлар билан танишди.

Дарҳақиқат, туманда бугун 3 та ўйингоҳ ва 12 та мини-стадион бўлиб, ёшлар дарсдан бўш вақтларида бу ўйингоҳлардан унумли фойдаланишади. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тумандаги таълим муассасалари кутубхоналари кўздан кечирилганда, у ердаги китоб фонди етарли даражада эмаслиги аниқланди. Бу бўйича Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши раисига билдирги киритилиб, иттифоқ фондидан бадиий китоблар жамланмаси ажратилиши ҳақида келишиб олинди.

Бундай ўрганишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

СОЖИДА