Сўнгги янгиликлар 11.02.2019 180

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Волейбол

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Қарши шаҳрида 2003-2004 йилда туғилганлар ўртасида волейбол бўйича 2-Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.

Кеча чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида, Қарши банк коллежининг спорт залида қиз болалардан ташкил топган 13 жамоа ўзаро куч синашишса, Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида 12 та жамоадан иборат ўғил болалар баҳсларда иштирок этишади.

Мусобақа 16 февралга қадар давом этади.

                                         С.АЛЛАЁРОВА