Сўнгги янгиликлар 28.06.2019 93

ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛАРИ ВА ЁШ СПОРТЧИЛАР УЧРАШУВИ

Давра суҳбати

Қарши давлат университетида мамлакатимиз шаънини юксакларга кўтарган жаҳон чемпионлари ёш спортчилар билан учрашишди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси - талаба ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун олий таълим муассасаларида зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида ташкил этилган тадбирда Олимпия ва Осиё ўйинлари,  жаҳон ва қитъа  чемпионатлари, ғолиб ва совриндорлари бўлмиш кўплаб таниқли спорчилар ҳамда 150 нафарга яқин талаба-ёшлар иштирок этишди.

 Давра суҳбатида миллий кураш бўйича икки карра жаҳон чемпионлари Баҳром Авазов ҳамда Исоқ Аҳмедов, гимнастика бўйича Осиё чемпиони Фарангиз Аҳматова ҳамда сузиш бўйича III ёшлар параосиё ўйинлари ғолиби Акбар Янгибоев иштирок этиб, талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

                                                                                       СОЖИДА