Сўнгги янгиликлар 02.05.2019 64

ЖАЛОЛИДДИН ОЛИЙГОҲГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Андижон шаҳрида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Икки кун давом этган мусобақада мамлакатимиздаги мактаб, лицей ҳамда коллежлар битирувчиларидан иборат 306 нафар (239 ўғил, 67 қиз) спортчи 18 та вазн тоифасида пешқадамлик учун беллашди.

Эътиборли томони, мусобақада 1-ўринни қўлга киритган ўғил-қизлар жисмоний тарбия йўналишидаги олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилиниши белгиланган эди. Якунда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган 9 нафар ўсмир ва шунча дзюдочи қиз бу имкониятни қўлга киритди. Улар орасида вилоятимиз вакили Жалолиддин Қурбонмуродов ҳам бор.

Жалолиддин 81 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида биринчи ўрин соҳибига айланган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ