Сўнгги янгиликлар 05.02.2019 156

ЖАЛОЛИДДИН ҚУРБОНМУРОДОВ ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Спорт

ЖАЛОЛИДДИН ҚУРБОНМУРОДОВ ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

1-2 февраль кунлари мамлакатимиз пойтахтда дзюдо бўйича 1999-2000 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнир бу йил ўнинчи маротаба ташкил этилди. Унда юртимиз вакиллари билан бир қаторда, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам иштирок этишди. Мусобақада 414 нафар дзюдочи 15 вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб борди.  

Эътиборли томони, баҳсларда 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган вилоятимиз вакили Жалолиддин Қурбонмуродов барча рақибларини ишончли мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, вилоятимиз вакилларидан Диёрбек Ботиров 60 килограммгача, Олимжон Ўролов эса 90 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида бронза медали соҳибига айланишган. 

Ж.БОЙМУРОДОВ