Маданият 12.02.2019 134

ЖАМОАЛАР ДАВЛАТ МАДҲИЯСИНИ КУЙЛАШ БЎЙИЧА БЕЛЛАШАДИ

ЖАМОАЛАР ДАВЛАТ МАДҲИЯСИНИ КУЙЛАШ БЎЙИЧА БЕЛЛАШАДИ

Вилоятимиздаги барча таълим муассасалари ўқувчи  ва талабалари ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини энг яхши куйловчи жамоа" кўрик-танловининг биринчи босқичи старт олди.

Унда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда ўрта таълим мактаблари ўқувчиларидан иборат 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар кичик жамоа тоифасида беллашса, ўрта мактаб, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларнинг  13 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилари катта жамоа тоифасида иштирок этади. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги беллашувларда эса 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар қатнашади.

Танлов 3 босқичда ташкил этилиб, биринчи босқичи 19 февраль кунига қадар таълим даргоҳларида ўтказилади. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган жамоалар эса 20-26 февраль кунлари туман (шаҳар) босқичида беллашади.

Якуний - вилоят босқичи 27 февраль - 2 март кунлари бўлиб ўтади.

Ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ж.БОЙМУРОДОВ