Сўнгги янгиликлар 04.03.2019 229

“ЖУРНАЛИСТЛАР УЙИ” ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ

 Бунёдкорлик

 “ЖУРНАЛИСТЛАР УЙИ” ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ

 Айни дамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи” биносини замонавий қиёфага келтириш, унда ОАВ ходимлари фаолияти учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 Қайд этиш лозим, вилоятимизда ижодкор зиёлиларга кўрсатилаётган бундай эътибордан барча мамнун. Соҳа ходимларининг муносиб меҳнат қилиши учун зарур шароитлар яратилиши ўз навбатида уларнинг юртимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларга ҳамоҳанг, ҳамнафас фаолият юритишида муҳим ўрин тутади.

 Шу вақтгача тўрт қаватли иншоот таъмирталаб аҳволда эди. Эндиликда бу ерда коммуникация тармоқлари янгиланиб, бинонинг ички ва ташқи қисми тамоман янги, замонавий қиёфа касб этади.

 Худди шундай қурилиш-таъмирлаш ишлари вилоят телевидениеси биносида ҳам олиб борилмоқда.

 Н.ХЎЖАЕВ