Сўнгги янгиликлар 25.06.2019 94

"ЗИЁ ЧАШМАЛАРИ" ЯНГИ ҚИЁФАДА

 Очилиш маросими

Шаҳрисабз тумани Лолистон маҳалласидаги 1953 йилда қурилган "Зиё чашмалари" оромгоҳи 17,5 миллиард сўм маблағ эвазига  реконструкция қилиниб, мутлақо янги қиёфа касб этди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотларига қарашли ушбу оромгоҳ ҳудуди 7 гектардан ортиқни ташкил этиб, унинг бино-иншоотлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.

- Муассасамиз ҳар навбатда 300 ўғил-қизнинг дам олишига мўлжалланган, - дейди оромгоҳ раҳбари Собир Мўминов. - Эски, пастқам бинолар ўрнида замонавий корпуслар, 10х24 ҳажмдаги янги сузиш ҳавзаси, маънавият-маърифат маркази, амфитеатр, 350 ўринли ошхона, 6х6 метр ўлчамли шахмат доскаси ҳамда ўйингоҳлар барпо этилди. Муассаса тўлиқ замонавий, янги жиҳозлар билан таъминланди.

С.АЛЛАЁРОВА