Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

30.03.2021


1 АПРЕЛДАН АМАЛДА

Хусусий сектор вакиллари ҳам "права" учун имтиҳон ўтказади

"Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори билан 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Бунда: ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари доирасида, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар назарда тутилади;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омили аралашувисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;

махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркорлик субъекти томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

Батафсил: “Qashqadaryo”нинг 2021 йил 30 март сонида.

Report typo