Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

03.12.2019


10 ОЙДА 48 МАНСАБДОРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛГАН

Матбуот анжумани

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоят прокуратура органлари томонидан 482 та, шу жумладан, 48 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда вилоят прокуратурасида прокуратура идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Тадбирда дастлаб вилоят прокурори ўринбосари Азамат Мирзаев сўзга чиқиб,  жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг тадбир савол-жавоблар кўринишида давом этди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Айниқса, журналистнинг ахборот олиш эркинлиги ва кафолатини ҳимоя қилиш, жойларда мурожаатларга эътиборсиз бўлаётган баъзи масъул раҳбарларга нисбатан қонуний чоралар кўриш, тезкор ахборотларни олиш ва тарқатишга тўсиқ бўлаётган ҳолатларга амалий ёрдам бериш бўйича мулоҳазалар ўртага ташланди.

Таъкидлаш жоиз, вилоят прокуратураси томонидан бундай кенг миқёсдаги матбуот анжумани илк марта ўтказилди. Бу анъана эндиликда доимий давом этиши, прокуратуранинг ОАВ учун доимо очиқ ва шаффоф масканга айланишидан ҳар иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги айтиб ўтилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Report typo