Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 август, чоршанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

12.05.2020


11 МАЙДАН ЯНГИ ТАРТИБ АМАЛ ҚИЛМОҚДА

Қарор ва ижро

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарори билан мамлакатимиздаги чекловчи тадбирлар (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилган эди. Ушбу муддат ортда қоларкан, "Бўлди, карантин тугади, энди бемалол юрсак бўлади" деган фикрдаги фуқаролар ҳам йўқ эмас.

Шуни унутмаслик керакки, юртимизда сўнгги ҳафталарда эпидемиологик вазият яхшиланаётганидан келиб чиқиб карантин бўйича янги тизим жорий этилди, вилоятлар, туман ва шаҳарлар "қизил" (юқори хавфли), "сариқ" (ўрта хавфли) ва "яшил" (хавфсиз) ҳудудларга ажратилди.

Маълумки, Қашқадарё вилояти коронавирусдан холи "яшил" ҳудуд сифатида эътироф этилган. Хўш, ушбу тоифадаги ҳудудда фуқаролар қандай қоидаларга риоя қилишлари керак?

11 майдан эътиборан жорий этилган тартибга кўра, "яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади (бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига йўл қўйилмайди). Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолиятига рухсат этилади.

Ўз навбатида, худди аввалгидек, ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши; таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик; кўнгилочар объектлар - тунги клублар,    дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик; барча турдаги оммавий тадбирлар - концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик; жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик; деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш; барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш; қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ишлаш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши талаб қилинади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo