Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ШУҲРАТОВ

10.10.2017


12 ДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАДИ

Қарорга мувофиқ, бугунги кунда самарасиз иш олиб бораётган давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини хусусийлаштириш тартибида, хусусий тиббий хизматлар улушини янада кўпайтириш учун тадбиркорлик субъектларига сотиш кўзда тутилмоқда. Савдо шартларига кўра, қатнашчиларнинг таклифлари бир хил бўлган ҳолларда давлат активлари хусусийлаштириш тартибида сотилаётган давлат тиббиёт ташкилоти меҳнат жамоасининг аъзоси бўлган савдо иштирокчисига афзаллик, яъни устунлик берилиши таъкидланади.

Келгусида давлат тиббиёт ташкилоти негизида барпо этиладиган, замонавий тиббиёт хизматлари кўрсатувчи хусусий муассасада мавжуд иш жойлари сақлаб қолиниши лозим бўлади.

Қарорда келтирилган иловага кўра, вилоятимиздаги хусусийлаштириладиган давлат тиббиёт ташкилотининг 2 таси Шаҳрисабз туманида жойлашган. Ушбу ҳудуддаги 2-вилоят офтальмология шифохонаси, Шаҳрисабз туман 1-стоматология поликлиникасининг давлат активлари тадбиркорларга сотилади. Шунингдек, Қарши шаҳридаги вилоят тиббий ташхис маркази, Қамаши туманидаги вилоят физиотерапия шифохонаси ҳамда Касби, Китоб, Қамаши, Чироқчи, Қарши, Косон ва Яккабоғ туманлари стоматология поликлиникалари хусусий сектор вакиллари қўлига ўтади. Уларда ҳозирги фаолият туридан келиб чиқиб, замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

М.ШУҲРАТОВ

Report typo