Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Тўлқин ҚУРБОНОВ

26.11.2019


15 ЙИЛЛИК ҚЎШИМЧА ИШ СТАЖИ УЧУН - 1,5 МИЛЛИОН СЎМ

Мамлакатимиздаги мавжуд тартибга кўра, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган, аёллар эса 55 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Етарли иш стажига эга бўлмаган фуқароларга эса ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Қарши туманилик Қ.М. ҳам пенсия ёшига етган, аммо етарли иш стажи мавжуд эмас эди. Буни билган Р.Г. эса унга ўз "ёрдами"ни таклиф этади.

Келишувга кўра, Р.Г. Қарши тумани архив идорасидаги танишлари орқали Қ.М.га 15 йиллик қўшимча иш стажи ёздириб бермоқчи бўлади. Бунинг учун эса ҳар бир йил учун 100 минг сўмдан, жами 1,5 миллон сўм "хизмат ҳақи" сўрайди. Қ.М. аввалига бунга рози бўлади, бироқ кейин бу ишнинг жиноят эканини англаб, қўшниси орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Р.Г. Қарши шаҳридаги буюм бозори ёнида пулларнинг бир қисмини олган вақтида қўлга олинди.

Айни пайтда Р.Г.га нисбатан суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Тўлқин ҚУРБОНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси катта инспектори

Report typo