Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 июль, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.06.2020


17 КИШИ ТУЗАЛДИ, ЯНА БИР КИТОБЛИКДА ЭСА КАСАЛЛИК ТАСДИҚЛАНДИ

Куни кеча Қашқадарёда коронавирусдан 17 бемор соғайди. Уларнинг 6 нафари ушбу ҳудуддан бўлса, 10 нафари Қозоғистон, 1 нафари Туркия фуқаросидир. Уларнинг 14 нафари эркак, 3 нафари аёл, шунингдек, энг ёши каттаси 51 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган.

Эндиликда Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 23 нафарга етди.

Маълумотларга кўра, Китобдан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келиниб, карантинда сақланган 73 кишидан 5 нафари (шундан 1 нафар шифокор, 4 нафар аҳоли вакили) уйига қайтарилиб, реабилитация муддатини ўташяпти. Уларга соғлом ташхиси қўйилган.

Карантинда қолаётган 68 киши ичидан эса бир нафарида касаллик аломатлари аниқланган.

Шундай қилиб, Китоб туманидан вилоят марказига карантинга олинганлар ичидан жами касаллик юқтирганлик ташхиси билан рўйхатга олинганларнинг умумий сони 26 та бўлиб турибди.

Китобда карантинга олинганлардан ташқари аҳоли орасида коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилмаган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo