Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

18.05.2021


2 ЎЙИН, 6 ОЧКО, 7 ГОЛ – “НАСАФ” ПЕШҚАДАМЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАДИ

ОФК кубоги

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият тақозоси ила Осиё футбол конфедрацияси кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолда турли давлатларда ўтқазилмоқда. Жумладан, Қаршининг Насаф жамоаси иштирок этаётган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаяпти.

Турнирдаги иштирокини 14 май куни Қирғизистоннинг “Алай” жамоасига қарши баҳс билан бошлаган вакилларимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмагани ҳолда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Кеча “аждарлар” ўз ғалабали юришини Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига қарши кечган ўйинда давом эттирди.

Баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ “Насаф” ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, илк таймнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишни уддалади. Иккинчи таймда ҳисоб бошқа ўзгармади ва иккинчи турдан сўнг жамоамиз 6 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

Айни пайтда гуруҳда “Алай” жамоаси очко жамғармаган бўлса, “Хўжанд”да бир ва Турманистоннинг “Олтин аср” жамоасида эса 4 очко мавжуд.

Сўнгги турдаги ҳал қилувчи баҳс ҳам “Насаф” ва “Олтин аср” жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйинда дуранг натижа ҳам “Насаф”га етарли. “Олтин аср” эса кейинги босқичга чиқиши учун “аждарлар”ни мағлуб этиши керак.

Ўйин 20 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Report typo