Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.08.2020


24 миллион сўм устама тўлаб берилмаган

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси Касби туманида ўрганилди.

Адлия бошқармасидан хабар беришларича, туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида ишловчи 12 нафар ходимнинг 11 миллион 564 минг сўм миқдорида, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидаги 18 ходимнинг 13 миллион сўм миқдорида кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланмагани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилди ва суд фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.

 

Report typo