Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

МИРЖАҲОН

28.08.2018


4 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД ЁШ КРЕДИТ СЎРАДИ

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарига бириктирилган Шаҳрисабз шаҳрида ушбу фармон ижроси юзасидан  тадбир ўтказилиб, ёшлар билан учрашув ташкил этилди.     

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳрида 45 минг 660 нафар ёшлар истиқомат қилади. Ўрганишлар асносида шу нарса маълум бўлдики, уларнинг 4098 нафари ўз  мустақил бизнесини йўлга қўйиш учун кредит, 267 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш учун бино ажратилишини сўраган. 562 нафар ёш касб-ҳунар ўрганиш, бепул курсларда ўқиш истаги борлигини айтган. Суҳбатлар давомида 72 нафар ёшга банкдан кредитлар олиш учун тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, уй-жойга муҳтож, оила қуриш учун тўй маросимини ўтказишга имконияти етарли бўлмаган ёшлар аниқланиб, рўйхат шакллантирилди.

Давра суҳбати давомида ёшларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди, мутасадди ташкилот вакилларининг ҳисоботлари эшитилди.

Масъуллар томонидан қайд этилганидек, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Уларни ҳал этиш олдимизда турган устувор вазифалардан биридир.

- Мен тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиб, тикувчилик цехини ташкил қилмоқчиман, - дейди давра суҳбати иштирокчиси Шохсанам Комилова. - Ўзим каби 6 нафар ёшни иш билан таъминламоқчиман.  Бунинг учун менга 25 миллион сўм маблағ керак. Бугунги тадбирда мен бу борада барча маълумотларга эга бўлдим ва зарур амалий кўмакни олдим.

Бу каби тадбирлар Қарши шаҳри ва барча туман давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари томонидан ташкил этилмоқда.

МИРЖАҲОН

Report typo