Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

08.07.2020


50 киши қурол сақлаш ва олиб юриш қоидаларини бузган

Профилактика

“Қурол тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг  2020 йил 8 апрелдаги тегишли фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан фуқароларга тегишли қуроллар сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича вилоятда “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур тадбирга 1142 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва 15 нафар овчилик жамияти ишчи-хизматчилари жалб қилинган. Айни пайтга қадар қадар вилоят бўйича 1929 нафар ов қуролига эга шахслар томонидан қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилаётгани бўйича текширувлар ўтказилиб, тегишли қоидалар тушунтирилган.

Текширув давомида қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларини бузган 50 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 221-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, қуролга эгалик қилишга номувофиқ хулқ-атвори, турмуш тарзи ва бошқа салбий асослар бўйича 2 кишидан (оилавий нотинчлик сабаб) ов қуроллари вақтинчалик ички ишлар органларига ҳужжатлаштириб олинди.

Қайд этиш лозим, тегишли талабларга кўра, қурол ва унинг ўқ-дорилари қурол эгасининг доимий яшаш жойида (қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатномада қайд этилган манзил бўйича) сақланиши, овчилик бадали ва давлат божини ўз вақтида тўлаб бориш, қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг амал қилиш муддатига доимий риоя қилиниши лозим.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo