Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.12.2021


500 миллиондан ортиқ одамга ўта қашшоқлик хавф солаяпти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Жаҳон банки ярим миллиарддан ортиқ одам коронавирус пандемияси давридаги соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ муаммолар туфайли ўта қашшоқлик хавфи остида қолаётганини маълум қилди. Бу ҳақда мазкур халқаро ташкилотларнинг ЖССТ сайтида жойлаштирилган маърузалари пресс-релизида гап боради.

"Беморлар тиббий хизматлар учун ўз чўнтакларидан тўлов қилиши керак бўлган вазият сабаб 500 миллиондан ортиқ одам ўта қашшоқлик ҳолатига тушиб қолади", дейилади материалда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки пандемия қатор мамлакатларда тиббий хизмат кўрсатиш фалажланиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизими юкламаси ҳаддан ортишига олиб келди, деган хулосада. Шу боис, мазкур халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, охирги ўн йилда илк марта аҳолини иммунизациялаш қамрови камайди, сил ва безгакдан ўлим ҳолатлари ортди.   

"Барча ҳукуматлар зудлик билан ҳар қайси фуқаро молиявий томонидан хавфсирамай тиббий хизматларга йўл топиши мумкин бўлиши учун чора-тадбирлар кўриши ва саъй-ҳаракатларни тезлаштириши керак", дея баёнот қилган ЖССТ бош директори  Тедрос Адхан Гебрейесус.

У давлатларга соғлиқни сақлаш соҳаси ва аҳоли ижтимоий ҳимоясига йўналтириладиган харажатларни ошириш, бирламчи ёрдам тизимига алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилган.

Report typo