Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 800 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт қаерга олиб кетилаётган эди?

Н.ХЎЖАЕВ

01.07.2020


800 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт қаерга олиб кетилаётган эди?

Шу йилнинг 29 июнь куни Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи М.Э. давлат рақами 01 L 417 UA бўлган “Нексия-1” автомашинасига 800 килограмм гўштни юклаб, Қашқадарё-Тошкент йўналишида йўлга отланади.

 

Вилоят ИИБ ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан Чироқчи туман ҳудудида жойлашган, “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида автомашина тўхтатилиб текширилганда, 35 та қоғоз қутидаги суяксиз ва юкхонадаги суякли гўшт ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум экани аниқланди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, Чироқчи тумани озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан ушбу гўштдан намуналар олиниб текширилган ва лабораториянинг 30 июндаги хулосасига асосан, 800 килограмм оғирликдаги қорамол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo