Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Агроиқтисодиёт коллежининг бўш турган биноларида мономарказ барпо этилади

25.09.2020


Агроиқтисодиёт коллежининг бўш турган биноларида мономарказ барпо этилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги фармони асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари оптималлаштирилди. Хусусан, вилоятимизда 160 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (6 та академик лицей, 138 та коллеж ва 16 та коллеж филиаллари) фаолият кўрсатган бўлса, оптималлаштириш жараёнида айримлари олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказилди, 3 таси мактаб-интернатга, 11 таси техникумга айлантирилди, 46 та коллеж бино-иншоотлари мактабларга берилди, қолганларидан ҳам турли мақсадларда фойдаланилмоқда.

Хусусан, Шаҳрисабз шаҳридаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бўш турган бинолари қайта реконструкция қилиниб, мономарказ барпо этилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, марказнинг асосий вазифаси шаҳрисабзлик ёшларни мудофаага, касб-ҳунарга қайта тайёрлашдан иборат. Шунингдек қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича ҳам касбга ўргатиш йўлга қўйилади. Шу мақсадда ажратилган бинолар лойиҳа асосида “Асқар қурилиш инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан таъмирдан чиқарилмоқда. Бунинг учун зарур станоклар, мебель жиҳозлари ва бошқа амалиёт асбоб-ускуналари келтириб ўрнатилади.

Марказ 2021 йилдан фаолият бошлаши айтилмоқда.

Report typo