Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.11.2024


Аёл татуировка сабаб оёғидан айрилиши мумкин эди

Англиялик аёл татуировка қилдирганидан сўнг оёғидан айрилишига сал қолди, деб ёзади Daily Mail нашри.

Туркияга дам олишга борганида татуировкачи хизматидан фойдаланиб, оёғидан айрилишига бир баҳя қолган Кирсти Гриффитс татуировка қилдиришни режалаштираётган ҳаммани танланган мутахассиснинг ҳужжатларини синчковлик билан текширишга чақирган. Унинг ўнг оёғи тўпиғига ана шундай сеанс амалга оширилганидан 48 соат ўтиб, хавфли инфекция ривожланган.

Аёлнинг сўзларига кўра, у мурожаат қилган шифохона врачлари оёғини кесишга тўғри келиши мумкинлиги ҳақида айтган. Бу хабар уни шок ҳолатга туширган.

"Менинг олдимга бошқа-бошқа икки жарроҳ кирди. Улардан бири агар ҳолат ўзгармаса, эҳтимол, ампутация қилишга тўғри келишини айтди", дея эслайди  Кирсти Гриффитс.

У шифохонада ётган тўртинчи кундан буюрилган дорилар таъсири сезилиб, инфекция чекина бошлаган. Ҳозир аёл доимий оғриқни ҳис қилиб, оқсоқланиб қолган ва оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланади.

Report typo