Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

17.02.2017


ҚАЛБИ ҚАЙНОҚ ЁШЛАР «ЛОЧИН»ДА

Улар 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўқув машғулотлари ва тренингларда иштирок этишаяпти.

"Камалак" болалар ташкилотининг анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган  мазкур анжумани ташкилот томонидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, келгусидаги вазифаларни белгилаш, сардорларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш,мактаблардаги бошланғич тузилмаларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчи ёшларнинг қизиқиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, юртимиз ёшлари ўртасида мустаҳкам дўстлик алоқаларини ўрнатиш орқали уларни Ватан равнақи йўлида бирлаштириш мақсадларини қамраб олган.

Анжуман доирасида ташкил этиладиган "Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар", "Сен билан бирга - камолот сари", "Истеъдодлар форуми" лойиҳалари, "Дунё палитраси" расмлар танлови, "Stars way" гимнастика, спорт ва рақс мусобақалари, турли ўйинлар иштирокчиларга ўз қобилият ва шижоатларини намойиш этиш  имконини бермоқда.

- Мен бу анжуманда илк марта иштирок этаяпман, - дейди сирдарёлик Жасмина Шоимова. - Оромгоҳ жуда чиройли, хушманзара жой экан. Тенгдошларимиз билан танишиб, мириқиб дам олаяпмиз. Ўтказилаётган ҳар хил тадбирлар эса жуда қизиқарли ташкил этилмоқда.

Анжуман доирасида юртимизнинг таниқли адиб ва шоирлари, журналистлар, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган, давлат мукофотларига сазовор бўлган ёшлар билан учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратларда: анжуман фаолиятидан лавҳалар.

Report typo