Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 сентябрь, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Алимент ўз вақтида тўланганида, бола Россияда чиқинди титиб юрмасмиди?

09.07.2020


Алимент ўз вақтида тўланганида, бола Россияда чиқинди титиб юрмасмиди?

Хабарингиз бор, ўтган ойда ижтимоий тармоқларда 11 ёшли Исломбек онаси ва опасини боқиш учун Москвадаги чиқиндихоналарда ишлаб юргани акс этган видео тарқалганди. Унинг онаси турмушдан ажрашганидан сўнг алимент пулини ундира олмай, қийналгани учун Россияга кетишга мажбур бўлган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, кўплаб одамлар бу оилага ёрдам қўлини чўзди ва улар Ўзбекистонга қайтиб келди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 23 декабрдаги буйруғига асосан қарздор Б.С.дан Ш.Жалолова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қарши тумани бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Огоҳлантиришларга қарамай ота алимент пулларини тўлиғича тўламасликда давом этган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида шу йилнинг 22 июнь куни қарздор тўламай келаётган 4 миллион 930 минг сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Ш.Жалолова 22 июнь куни Ўзбекистонга учиб келгандан сўнг 14 кунлик карантинга олинган эди. 6 июль куни уйига қайгач, эртаси куни алимент пуллари ўз эгасига етказилди.

Report typo