Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

03.07.2020


Ғалла режасини ортиғи билан бажарган фермер даласида сомон ёниб кетди

Кеча ижтимоий тармоқларда, хусусан, “Қашқадарё аҳли” телеграм каналида “Ғузорда ғалла майдони ёнмоқда” номли видеолавҳа эълон қилинган эди.

Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Зарбдор маҳалласи Дўнгқовчин қишлоғида жойлашган “Аброрбек Хақмирзаев” фермер хўжалигининг ўрилган ғалладан бўшаган майдонида сомон ёнган. Ҳодиса содир бўлган жойга фавқулодда вазиятлар бўлимининг 1 та ёнғин ўчириш экипажи йўналтирилиб, ёнғин тезкорлик билан ўчириб олинган.

Ёнғин оқибатида 900 метр квадрат майдондаги хас-ҳашаклар (сомон) зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва бино-иншоотларга зарар етмаган.

Таъкидланишича, “Аброрбек Хақмирзаев” фермер хўжалиги жорий йил ғалла мавсумида белгиланган режани ортиғи билан бажарган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo