Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 сентябрь, душанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қамаши тумани санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ёш болали ходимни ишдан бўшатишди...

Н.ХЎЖАЕВ

14.07.2020


Қамаши тумани санитария-эпидемиологик осойишталик марказида ёш болали ходимни ишдан бўшатишди...

Коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони кун сайин кўпайгани сари малакали тиббиёт ходимларига ҳам эҳтиёж ортиб бормоқда. Балки шундай бўлишини, ходимларга эҳтиёж кўпайишини билганида, Қамаши тумани санитария-эпидемиологик осойишталик марказида “бўшат-бўшат”га қўл уришмасмиди?!

Тумандаги Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Л.Барноева 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўлса-да, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йилнинг 7 март куни бекор қилинган.

Ҳолбуки, Меҳнат кодексининг 101-моддасида башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. 237-моддада эса “Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади”, деб кўрсатилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, Л.Барноевани туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказига ишга тиклаш ҳамда унинг фойдасига мажбурий равишда ишда бўлмаган вақти учун иш ҳақини ундириб бериш сўралди.

Вилоят адлия бошқармасидан хабар беришларича, суд даъвони тўлиқ қаноатлантирган ва Л.Барноевага мажбурий бекор юрган кунлари учун жами 1 миллион 251 минг сўм иш ҳақи ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo