Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

19.01.2021


Қамашида “Насаф” футбол мактаби филиали ташкил этилади

Кеча вилоят футбол ассоциациясининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Унда вилоят ҳокими – вилоят футбол ассоциацияси президенти Зойир Мирзаев қатнашиб, соҳада амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Тадбир сўнгида ўз тарихида тўртинчи бор кумуш медаль соҳиби бўлган воҳамиз аёлллар жамоаси – “Севинч” қизлари медал ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олди. Маълумот ўрнида, клуб 13 карра Ўзбекистон чемпионлигини ва бир марта бронза медалини қўлга киритган.

Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича мураббий ва футболчилар ҳам тақдирланди.

Хусусан, “ФК-Қамаши” жамоаси вилоят биринчилигининг иккинчи лигасидаги “Энг яхши жамоа” ва жамоа ҳужумчиси Аҳрор Рўзиев “Энг яхши тўпурар” номинациясига муносиб деб топилди.

Тадбирда иштирок этган қамашиликлар томонидан туманда “Насаф” футбол мактабининг филиали очилиши бўйича таклиф билдирилди.

– Ушбу таклиф “Насаф” жамоаси техник директори томонидан қўллаб-қувватланди, – дейди “ФК-Қамаши” жамоаси мураббийи Фахриддин Чориев. – Филиал туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. Унда кичик ёшдаги болалар шуғуллантирилади. Дастлабки сабоқни олган футболчилар “Насаф”нинг ёшлар бўйича жамоалари кўригига таклиф қилинади. Ҳозирда ташкилий ишларни бошладик. Насиб бўлса, жорий йилнинг март ойида филиал тўлиқ фаолиятини бошлайди.

Report typo