Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қамашидаги гидропоника типидаги иссиқхона ҳамон ишга тушгани йўқ

29.01.2021


Қамашидаги гидропоника типидаги иссиқхона ҳамон ишга тушгани йўқ

"Qamashi pocheon green food" масъулияти чекланган жамияти томонидан иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритилган эди.

Лойиҳанинг хорижий ҳамкори Жанубий Кореянинг "Myung Sung Piacon LTD" корхонаси бўлиб, умумий қиймати 4,4 миллион доллар АҚШ долларини ташкил этадиган дастлабки сармоянинг барчасини мазкур компания ўз ҳисобидан сарфлашини билдирган.

Лойиҳа дастлаб 2019 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши белгиланган бўлса,  кейинчалик бу муддат 2020 йил 1 декабрь санасига ўзгартирилган эди.

2019 йил сўнгида туман ҳокимлиги масъулларидан ушбу лойиҳа учун ажратиб берилган 10 гектар ер майдонида гидропоника типида иссиқхона қуриш учун ишлар бошлаб юборилгани ҳақида маълумот олганмиз. Бизга тақдим этилган маълумотда иссиқхона қуриш учун хориждан 96 та контейнер келтирилиши керак бўлган бўлса, шундан 29 таси олиб келингани, бундан ташқари, 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги ускуналар келтирилаётгани, бир сўз билан айтганда, ишлар жадал олиб борилаётгани акс этган.

Аммо 2020 йил сўнгига қадар ҳам мазкур лойиҳа ишга туширилмади.

Олган маълумотларимизга кўра, танланган ер тадбиркорга маъқул келмаган ва шу боис лойиҳа Касби туманига кўчирилган. У энди 2021 йилда ишга туширилар эмиш.

Report typo