Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

10.09.2019


ҲАМКОРЛИККА ОИД КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

Сир эмас, айрим юртдошларимиз турли касалликларни даволаш, мураккаб жарроҳлик амалиётларига эҳтиёж бўлганда чет эл клиникаларига, кўп ҳолларда эса ҳинд тиббиёти мутахассисларига мурожаат қилишни афзал билишади. Шунингдек, Ҳиндистон тиббиёт воситалари, дори-дармонлар ишлаб чиқариш йўналишида дунёда катта мавқега эга.

Учрашувда ана шу соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида ҳам музокаралар ўтказилди.  

- Қашқадарё бой наботот дунёсига эга, - деди ҳоким. - Фармацевтикада муҳим хом ашё саналадиган юзлаб турдаги доривор гиёҳлар, шифобахш ўсимликлар бизда табиий ҳолатда ўсади. Уларни йиғиб-териб олиш, қайта ишлаш бўйича қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, воҳада хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти ҳам яхши ривожланаяпти. Ана шу соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйсак, Ҳиндистоннинг номдор клиникалари филиалларини, дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналари тармоқларини шу ерда очсак, ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонаман.

Мулоқот давомида Манприт Сингҳ Наги жаноблари самимий қабул учун ўз миннатдорлигини билдирган ҳолда Ўзбекистон, хусусан, Қашқадарё замини ҳинд тадбиркорлари учун инвестицион жозибадор бизнес майдони саналишини, ҳозирда бу ерда тадбиркорлик билан шуғулланишга, қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга  қизиқиш юқорилигини қайд этди. Ушбу мулоқот эса бу борадаги ишларни жонлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув якунида вилоят ҳокими ва Ҳиндистон халқаро бизнес палатаси раҳбари ўзаро ҳамкорликка оид икки томонлама келишувни имзолади.

Ўз мухбиримиз

 

 

 

 

Report typo