Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Ҳамма айб ҳайдовчидами?

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда “Милиция ходимлари фуқарони машинага мажбурлаб чиқараётгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида лавҳа чиқди.

 Бу бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси билдирган муносабатда айтилишича, кунлик хизмат тақсимотига асосан, 2020 йил 20 сентябрь куни вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси махсус отряди 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори Қ.Ж. Қарши шаҳридаги Амир Темур ва Қарлиқбоғот кўчалари кесишмасида хизматга жалб қилинган.

 Шу куни соат 14:20 ларда светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан харакатланиб келаётган “Матиз” русумли 70 969 ТТС давлат рақам белгили автомашина эгасига белгиланган тартибда тўхташ ишорасини берилган. Қоидабузарлик тушунтирилиб, автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳужжатлар олинган ва маъмурий баённома расмийлаштирилаётганда, ҳайдовчи Н.З. ЙПХ ходими ҳаракатига қаршилик кўрсатган.

 Инспектор эса жамоат тартибини сақлаш ва пост-патруль хизмати ходимларини ёрдамга чақирган.

 З.Н. ҳаракатлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўриш учун шаҳар маъмурий судига юборилган.

 Албатта, қоидабузарлик учун ҳар ким жавоб бериши керак.  Бироқ светофорнинг қизил чироғига амал қилмагани етмагандай ҳайдовчи нега бунча жазавага тушди? Наҳотки унга тўғриликча тушунтиришнинг имкони топилмаган бўлса? Жамоат тартибини сақлаш бўйича ходимлар ҳам дастлаб муросага чақириш ҳаракатида бўлишдими, ё бирданига машинага босиб кетишдими? Масаланинг шу жиҳатлари ҳам назардан четда қолмаслиги керак.

 

 

Report typo