Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, сешанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Антитаначалар ҳосил бўлганда ҳам коронавирус билан қайта касалланиш мумкинлиги исботланди

22.01.2021


Антитаначалар ҳосил бўлганда ҳам коронавирус билан қайта касалланиш мумкинлиги исботланди

Хитойлик олимлар бир неча ҳолатни аниқлагач, ҳатто инсон организмида SARS-CoV-2га қарши антитаначалар ҳосил бўлгани ҳам уни янги инфекция билан зарарланишдан ҳимоя қила олмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Албатта, бу касалликка қарши эмланишни рад этишга асос бўлмайди. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий гигиеник ҳимояни унутмаслик лозимлигини англатади.

Бу кутилмаган маълумот "National Science Review" илмий журналида эълон қилинган мақолада келтирилган. Унда қайд этилишича, хитойлик олимлар Covid-19дан соғайган 6 нафар кўнгиллида ўтказган ПЦР-тести таҳлиллари натижасида мижозлар қонида коронавирус билан қайтадан зарарланиш аломатлари борлигини пайқашган. Касаллик қўзғатувчиси уларда дастлабки зарарланишни келтириб чиқарган штамм эмас. Бу эса Covid-19дан тузалган организмга янгидан тушган инфекция яшириниб ётиб, 19 кундан 57 кунгача бўлган даврда қайтадан "ҳужум" бошлашини англатади.

Коронавирус билан қайта зарарланган одамларда ҳам аввалгисига хос аломатлар - юқори тана ҳарорати, ўпканинг зарарланиши кузатилади. Шунинг учун қайта касалланганлар ҳолати, уларни даволаш жараёнлари аввалгисидан енгил кечмаслиги айтилмоқда.

 

 

Report typo