Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.07.2024


Қарилик - донолик белгиси эмас

Америка фуқароларининг учдан икки қисмидан кўпроғи АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ақлий ҳолати унга ушбу лавозимга қайта сайланиш учун курашишга имкон бермайди деб ҳисоблайди. Маҳаллий CBS телеканали ўтказган социологик сўров натижалари шундан далолат берган.

Сўров 28-29 июнь кунлари ўтказилган. Унда мамлакатнинг 1130 нафар сайлов ҳуқуқига эга аҳолиси қатнашган. Натижалардаги хатолик эҳтимоли 4,2 фоизга баҳоланган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш жараёнида иштирокчиларнинг атиги 27 фоизи амалдаги давлат раҳбари қайта сайланиш учун сиёсий курашда давом этиши лозимлигини айтган. 72 фоизи эса 82 ёшли Жо Байден ақлий ҳолати сабаб сайловда номзод сифатида қатнашишдан воз кечиши керак деб ҳисоблайди.

Айни вақтда Америка фуқароларининг 50 фоизи фикрича, 78 ёшли Дональд Трампнинг ақлий ҳолати унга президент лавозими учун сайловда иштирок этишга имкон беради. Сўровнома иштирокчиларининг 49 фоизи эса бу борадаги саволга аксинча жавоб берган.  

АҚШ президентлиги учун навбатдаги сайлов шу йил 5 ноябрда бўлиб ўтиши белгиланган.

Report typo