Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.12.2020


Архив ҳужжатларини макулатурага сотиб юборишди

Барча даврларда инсоният архивларга эҳтиёж сезиб келган, уларга бўлган қизиқиш ортса ортганки, камаймаган, боиси, архивлар узоқ ва яқин ўтмишнинг ўзига хос хазинаси, тарихни бутун бўй-басти билан намоён этадиган маскан саналади.

Аҳамиятлиси, мамлакатимизда ҳужжатларни сақлаш, уларнинг “умрини узайтириш”, барча архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш, шунингдек, архив ишини такомиллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Соҳада муҳим ўзгаришлар юз бераётган айни даврда айрим ҳудудларда кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам учрайди.

Хусусан, Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х.Р. туман ички ишлар идорасига мурожаат қилиб, давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг 2016-2018 йиллардаги 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ.Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А.Ж. томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo