Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • ҚАРШИ ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ НЕГА ҚОНИҚАРСИЗ АҲВОЛДА?

Н.ХЎЖАЕВ

10.10.2017


ҚАРШИ ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ НЕГА ҚОНИҚАРСИЗ АҲВОЛДА?

 Дастлаб жарроҳлик бўлими кўздан кечирилганда, бу ерга қарийб 10 йилдан буён замонавий тиббиёт жиҳозлари келтирилмагани, бунинг устига беморлар даволанадиган хоналардаги шароит ҳам қониқарсиз экани, ўрин-тўшаклар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани маълум бўлди. Боз устига бўлимни иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш тизими ҳам издан чиққан. Дори-дармон таъминоти бўйича жиддий камчиликлар мавжуд. Тегишли навбатчилик ташкил этилмаслиги оқибатида жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар шифокор назоратисиз қолмоқда.

 Бўлимда хўжалик инвентарлари етарли даражада эмас. Тиббиёт муассасаси ходимларининг маълум қилишича, бўлимни тоза-озода сақлаш учун зарур воситаларни ўз ҳисобларидан сотиб олишаётган экан.

 Қолаверса, тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси 1958 йилда барпо этилган ва бугун анча эскириб қолган. Бинода тоза ичимлик суви ҳамда канализация муаммолари ечилмаган. Кадрлар масаласида ҳам қийинчиликларга дуч келинмоқда.

 Шаҳардаги 1-оилавий поликлиника биноси ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган ва айни пайтда талабга жавоб бермайди. Кичик бир хонада 4 нафар шифокор, 16 нафар ҳамшира фаолият олиб бормоқда. Бинонинг томи таъмирталаб, ёғин-сочинли кунларда чакка ўтиши ходимларга ҳам, беморлар учун ҳам турли ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Ҳанузгача мазкур  поликлиникада рентген аппарати, автоклав йўқ. Қарийб 15 йилдан бери физиотерапия жиҳозлари олинмаган.

 Умуман олганда, ўрганишлар шаҳар соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда жиддий нуқсонлар мавжудлигини кўрсатди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, сессияларда ҳал этиш чоралари кўрилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo