Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

19.02.2021


Қарши шаҳри комплекс ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 16 февралида вилоятимиз марказида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, аҳолига маиший, савдо, транспорт, тиббий, туризм ва бошқа турдаги замонавий хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида “2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

 Қарор билан, 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 Унда дастурни молиялаштириш манбалари; саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати; йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимларини жадал ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар; ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-мехник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар; ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар аниқ белгилаб берилган.

 Ўз мухбиримиз

 

Report typo