Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 июль, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

14.01.2020


ҚАРШИ ШАҲРИДА ҲАРБИЙ ПАРАД ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни вилоятимизда ҳам кенг нишонланмоқда. Тадбирларда армия ва халқ якдиллиги ўз ифодасини топаётир.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий бўлинмалар, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари тинч-фаровон ҳаёт шукронаси сифатида Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Мазкур тадбирда ҳарбийларнинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ҳам иштирок этишди.

Ватан ҳимоячилари марши ва ҳарбий техникалар намойиши барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo