Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.08.2020


Қарши туманилик 70 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди

Кеча Қашқадарёда 16 кишида коронавирус аниқланди. 1 киши вафот этди.

Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т.Р.да “COVID-19” тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

3 август соат 23:30 ҳолатида Қашқадарёда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 741 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 604 нафари соғайиб чиқди, 5 киши вафот этди.

Айни пайтда 132 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Report typo