Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ҚАРЗДОРНИНГ МОЛ-МУЛКИ ЙЎҚЛИГИ САБАБ 15 МИЛЛИОН СЎМЛИК МАЪНАВИЙ ЗАРАР УНДИРИЛМАЙ, ИШ ЁПИЛДИ

18.03.2020


ҚАРЗДОРНИНГ МОЛ-МУЛКИ ЙЎҚЛИГИ САБАБ 15 МИЛЛИОН СЎМЛИК МАЪНАВИЙ ЗАРАР УНДИРИЛМАЙ, ИШ ЁПИЛДИ

Ижтимоий тармоқлар ва акс-садо

Жорий йилнинг 6 март куни “Telegram” ижтимоий тармоғининг “Yakkabog’24” каналида Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Фаёза Пўлатовани “Damas” автомашинаси уриб кетганлиги ва суд томонидан белгиланган 15 миллион сўм ундириб берилмаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Мазкур ҳолатга Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси 18 март куни қуйидагича расмий муносабат билдирди: 

“Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани судининг  2019 йил 12 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор Ҳусан Эшназаровдан ундирувчи Файёза Пўлатова фойдасига 15 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2020 йил 6 январда келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

2020 йил 21 январда қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Шунингдек, зарар пулларини ундириш мақсадида унинг яшаш уйига борилиб, унга тегишли мол-мулк кўздан кечирилганда, ундирувга қаратиш мумкин бўлган мол-мулк йўқлиги аниқланган ва ҳужжатлаштирилган.

Бундан ташқари, қарздор номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида МИБ портал дастури орқали ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга кўра қарздорнинг номида мол-мулки йўқлиги аниқланган.

Шу билан бирга, 2020 йил 22 январда қарздор томонидан 150 минг сўм, 28 февралда 100 минг сўм зарар пуллари почта алоқа тармоғи орқали ундирувчининг яшаш манзилига юборилган.

Ижро ҳаракатлари қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари йўқлиги сабабли натижасиз бўлди, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси 1-қисмининг 3-бандига асосан 2020 йил 18 мартда ижро ҳужжати тамомланди”.

Report typo