Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Темур НИЗОМОВ

31.07.2020


Қашқадарё - саноати ривожланган ҳудуд...ми?

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг саноат статистикаси бошқармаси томонидан эълон қилинган шархда айтилган.

Ўз навбатида вилоятимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига бир қатор ҳудудларда мазкур соҳада физик ҳажм индексининг 100 фоиздан паст даражада қайд этилганлиги сабаб бўлган. Хусусан, жорий йил биринчи ярим йиллигида мазкур кўрсаткич Қарши ва Муборак туманларида 73,9 фоиз, Косон туманида 84,7 фоиз, Нишон туманида 89,4 фоиз, Деҳқонобод туманида 94,5, Яккабоғ туманида 97,4 фоиз, Қарши шаҳрида 99,6 фоизни ташкил этган.

Ачинарлиси, бир пайтлар республикада индустриал жиҳатдан энг тараққий этган ҳудудлардан бири саналган Қашқадарё бугунги кунда мамлакат саноат маҳсулотлари ҳажмидаги улушининг салмоғи бўйича 9-ўринни эгаллаб келмоқда. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат ва истеъмол маҳсулотлари ҳажми бўйича эса вилоятимиз охиридан учинчи  ва иккинчи ўринларни банд этган.

Темур НИЗОМОВ

Report typo